Суперлига. "Сурхон" "Динамо" майдонидан ғалаба билан қайтадиган бўлди

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Динамо" - "Сурхон" учрашуви якунига етди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида рақибдан устун келди. 

Дастлаб, Бобир Акбаров 3-дақиқада ҳисобни очган бўлса, Евгений Чумак 32-дақиқада мувозанатни тиклади. 77-дақиқа ўтиб бораётган бир пайтда  Абдулазиз Юсупов пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Асосий вақтга қўшиб берилган дақиқаларда Бахтиёржон Қосимов ҳам 11 метрли нуқтадан гол уриб, ҳисобни ишончли кўринишга келтириб қўйди. 

Шу тариқа, "Сурхон" очколари сонини 12 тага етказиб олди. "Динамо" ҳисобидаги 6 очко ўзгармай қолди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Aziz Yuldashev
18/06/2022 22:08
Аниқлик киритайлик1:2 ми ёки 1:3 ми?
&
Ашуров Бахтийор
19/06/2022 10:42
1 - 3