Суперлига. Тақвимда яна бир ўзгариш рўй берди
Ads

Мазкур тур доирасида 26 август, душанба куни «Динамо» ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилади.

Хабарингиз бор, 26-28 август кунлари Ўзбекистон Суперлигасида 18-тур учрашувлари бўлиб ўтади.  Жорий йилнинг 26 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимини ўтказилиши белгиланган. Мазкур фестивалнинг очилиш маросимига Ўзбекистон Республикасидаги чет давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг вакиллари ҳамда бошқа нуфузли меҳмонларнинг ташрифи ҳам кўзда тутилган. Айни вақтда давлат ва жамоат ташкилотларининг барча эътибори ушбу очилиш маросимини юқори савияда ўтказилишини таъминлашга қаратилган.

Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шу куни бўлиб ўтиши режалаштирилган Суперлиганинг 18-тури доирасидаги «Динамо» - «Бухоро» футбол клублари ўртасидаги учрашув   27 август куни (соат 17:00) га кўчирилди.