Суперлига якунланган мавсумида "Пахтакор" энг кўп гол урди, "Навбаҳор" энг кам гол ўтказган ва бошқа статистикалар

Суперлиганинг 2022 йилги мавсуми ҳам якунига етди. Шиддатли кечган мусобақа охирида Тошкентнинг "Пахтакор" клуби чемпионликни қўлга киритди.

Биз сизга якунланган чемпионат статистикаларини тақдим этишни давом эттирамиз.

Бу сафар энг кўп ва энг кам гол урган ва ўтказиб юборган жамоаларни сарҳисоб қиламиз. Унга кўра, "Пахтакор" бу мавсум энг кўп гол урган жамоа бўлди. "Шерлар" ҳисобида 47 гол мавжуд. 

Бекободнинг "Металлург" клуби эса энг кам гол урган жамоа сифатида статистикадан ўрин олди. "Маъданчилар" якунланган мавсумда рақиблари дарвозасига 19 тўп киритишга муваффақ бўлган.

"Навбаҳор" 15 та ўтказиб юборилган гол билан энг яхши мудофаага эга жамоа бўлди. Ўз дарвозасидан 47 та тўп олиб чиққан "Динамо" энг кўп гол ўтказиб юборган клуб сифатида статистикадан жой олди.

лига

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!