Суперлигада чемпион муддатидан аввал аниқланди

Швейцария Суперлигаси якунланишига бир тур қолганида "Янг Бойз" клуби ўзи учун чемпионликни нақд қилиб қўйди.

Гап шундаки, кечаги беллашувлардан сўнг 2-ўринда бораётган "Санкт-Галлен" ва пешқадам “Янг Бойз” орасидаги фарқ 5 очкога етди. Бу эса Берн шаҳри жамоасининг чемпионлигини таъминлади.

Маълумот учун, бу “Янг Бойз” учун ўз тарихидаги 14-чемпионлик бўлди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)