Суперлигага ўтиш ўйинида Про лигадан қайси жамоа қатнашади?

Про лигада 2021 йилги мавсум якунланди. Бир неча кун аввал "Нефтчи" ва "Динамо" 1- ва 2-ўринларни қўлга киритиб, Суперлига йўлланмасига эга чиққанди.

Энди эса "Олимпик" Суперлигага ўтиш баҳсида қатнашадиган бўлди. Охирги турда "Нурафшон" ўз уйида "Олимпик" билан куч синашиб, ғалаба қозонди. Бироқ бухороликлар ўзаро ўйиндаги тўплар фарқига кўра ўтиш ўйинидан мосуво қолишди.

Шу тариқа, "Олимпик" 2 декабрь куни Суперлигада 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади. Беллашув "Жар" стадионида бўлиб ўтади. Учрашув 14:00га белгиланган.

Маълумот ўрнида, айни пайт Суперлига турнир жадвалида "Машъал" 23 очко билан 10-ўринда бормоқда. "Сурхон" ва "Металлург" 22 очко жамғарган ҳолда 11 ва 12-поғоналарни банд этган. "Андижон" ҳамда "Турон" Про лигага равона бўлди. Суперлига якунланишига эса битта тур қолди холос.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию

×