Суперлиганинг 1-тур ўйинларига 80 мингдан зиёд мухлислар ташриф буюрди
Ads

1-3 март кунлари орзиқиб кутилган Ўзбекистон Суперлигаси ўйинлари бўлиб ўтди. Хабарингиз бор, ушбу мавсумдан бошлаб Суперлига учрашувлари янгича форматда ташкил этилди. Турнир формати, кўриниши янгиланди. Бу ислоҳотлар аввало, мухлислар учун қулайлик туғдириш, уларни яна стадионларга жалб қилиш учун амалга оширилмоқда.

Суперлига мавсуми 1-турида деярли барча стадионларга жуда кўплаб ишқибозлар ташриф буюришди ва севимли жамоаларини учрашувда қўллаб-қувватлашди. Илк турдаёқ, мухлислар учун стадионларда байрам ва кўнгилочар дастурлар ташкил этилганини эътироф этиш лозим.

ЎзПФЛ расмий сайти эса Суперлига 1-турининг умумий статистикасини тақдим этди.

Жами мухлислар сони – 80570

Энг кўп мухлис ташриф буюрган учрашув: “Нефтчи” – “Насаф” – 19632 томошабин.

Энг кам томошабин ташриф буюрган ўйин – “Металлург” – “Навбаҳор” – 8175.

Сариқ карточкалар сони - 19та

Энг кўп сариқ карточка кўрсатилган учрашув – “Насаф” – “Нефтчи” – 6та.

Қизил карточка – кўрсатилмаган

Киритилган жами голлар – 8та.

Энг кўп гол киритилган учрашув – “Қизилқум” – “Локомотив” 0:3

Суперлига илк голи муаллифи – Марат Бикмаев.