Суперлиганинг 13-турини 12 нафар футболчи ўтказиб юборади
Хабарингиз бор, бугун Суперлигада 13-тур учрашувлари бошланади. ЎзПФЛ матбуот хизмати мазкур тур олдидан дисквалификация туфайли жамоасига ёрдам бера олмайдиган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди ва унда ҳаммаси бўлиб 12 нафар футболчи бор.
Энг кўп йўқотиш “Пахтакор”га тегишли бўлиб, 3 нафар футболчиси “Бунёдкор”га қарши баҳсда ёрдам бера олмайди. Шунингдек, “Бунёдкор” (2 та), “Сурхон” (2 та), “Навбаҳор” (2 та), “Олимпик” (2 та) ва “Қизилқум” (1 та) футболчилари ҳам 13-турни ўтказиб юборадилар.
Фикрлар
ЮТубда тамоша к,илинг