“Supermokh Cup 2016”. 2-кун. “Бунёдкор-2002”дан навбатдаги ғалаба

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “Supermokh Cup 2016” турнирининг иккинчи кун учрашувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда. 

Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги “Бунёдкор-2002” жамоаси 2-турда Япониянинг “Сёнан Бельмаре” клуби билан куч синашди ва 1:0 ҳисобида ғалаб қозонди. Ғалаба келтирган ягона гол муаллифи Жасур Жалолиддинов бўлди.

Шу тариқа, U-14 жамоамиз кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилди. Эртанги рақибимиз Португалиянинг “Спортинг” жамоаси бўлади. Ушбу учрашув орқали гуруҳ ғолиби номига ойдинлик киритилади.

2004 йилда туғилган футболчилар ўртасидаги баҳслар ҳам қизиқарли курашларга бой ўтмоқда. Миркамол Қосимов ва Тимур Бобохонов шогирдлари бугун Жанубий Австралия терма жамоаси билан беллашди. Голларга бой ўтган учрашувда, афсуски тарбияланувчиларимиз 2:4 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйишди. Жамоамиз голлари Дилмуҳаммад Гиноятов ва Азизбек Маҳамаджонов томонидан киритилди. Ушбу ёш тоифасида ҳам учинчи тур учрашуви Лисабоннинг “Спортинг” клубига қарши ўтказилади.
 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!