“Supermokh Cup 2016”. “Бунёдкор” Таиланднинг “Таиланд” жамоасини йирик ҳисобда таслим этди
Ads

Бугун Малайзияда ўтказилаётган “Supermokh Cup 2016” турнирининг чорак финал учрашувлари ўтказилди.

Унга кўра, Сергей Чигодаев ва Акмал Рисқуллаев бошчилигидаги 2002 йилда туғилган тарбияланувчилар чорак финал ўтиш ўйинида Таиланднинг “Таиланд” жамоаси билан куч синашди. Голларга бой беллашувда ёш бунёдкорчилар рақибларини 6:2 ҳисобида таслим этишди.

Миркамол Қосимов ва Темур Бобохонов бошчилигидаги 12 ёшли футболчилар эса мусобақа регламентига кўра бир кун дам олишади. 16 декабрдан эса ўз гуруҳларида 3 ва 4-ўринни эгаллаган жамоалар билан кичик кубок учун курашни давом эттиришади.

Қуйида бошқа ўйинларнинг натижалари билан танишишингиз мумкин.