Супертўпурар гранд клубларга ўтмайдиган бўлди
“Тоттенхэм” ҳужумчиси Ҳарри Кейн фаолияти давомида совринларга эга бўлиш учун қудратлироқ клубларга ўтишга ҳаракат қилаётган эди.
“Шпорлар” ҳарчанд уринмасин чемпион бўладиган даражада кучли эмас. Ҳатто айрим ҳолатларда Чемпионлар лигаси йўлланмасидан ҳам қуруқ қолган пайтлар бўлган.
Англиянинг энг зўр тўпурарларидан бўлган Ҳарри Кейнга гранд клублардан таклифлар кўп. Хусусан, “Челси” ва “Бавария” уни ёзда сотиб олишга тайёр. Айниқса, “Бавария” Роберт Левандовскини “Барселона”га трансфер қилганидан кейин олдинги чизиқда муаммоларга деч келмоқда. Улар Ҳарри Кейнни польшалик ҳужумчига муносиб ўринбосар сифатида олиб келишга қаттиқ умид қиляпти.
Лекин кейинги пайтда 29 ёшли ҳужумчининг қарашлари ўзгарди. У жамоани италиялик мутахассис Антонио Конте бошқаришда давом этса, клуб билан шартномани янгилашга ва “Тоттенхэм”да қолишга тайёрлиги айтиляпти.
Фикрлар