Сурия тарихида илк дуранг, иккинчи
Ads

Хабарингиз бор бугун Осиё кубогининг "Б" гуруҳи иккинчи жуфтлигида Сурия Фаластинга қарши баҳс олиб борди. Ушбу баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Қуйида ушбу жамоаларнинг Осиё кубогидаги иштироки ҳақида қизиқарли фактлар билан таништириб ўтамиз.

- Фаластин терма жамоаси Осиё кубогида биринчи марта қуруқ ўйин ўтказди. Улар 2015 йилги Австралияда ўтган қитъа чемпионатида жами 11 маротаба гол ўтказиб юборган эдилар;

- Сурия терма жамоаси шу пайтга қадар ўтказилган Осиё чемпионатларида биринчи бор дуранг натижа қайд этди (14 ўйин, 5 ғалаба, 8 мағлубият). Улар сўнгги бор 1984-йили Қатар билан 1-1 ҳисобидаги дурангга имзо чеккан эди;

- Фаластин рақиб дарвозасига бирор маротаба аниқ зарба йўллай олмаган ҳолда 2015-йилги БАА натижасини қайд этди. Ўшанда амирликлар Эрон дарвозаси томон аниқ зарба бера олмаганди;

- Фаластин терма жамоаси ўзининг ноҳуш анъанасига «содиқ» қолган ҳолда, қуйидаги натижани қайд этди. Фаластинликлар кетма-кет иккинчи бор Осиё кубогининг дастлабки учрашувида қизил карточка билан «сийланди». 2015-йилда Фаластин вакили Аҳмед Маҳажна гуруҳ босқичининг илк учрашувида майдонни эрта тарк этган эди.