"Сурхон" - "Насаф" учрашуви олдидан статистик маълумотлар

Суперлиганинг 18-тур доирасида “Сурхон” клуби Қаршининг “Насаф” жамоаси билан баҳс олиб боради. “Сурхон” матбуот хизмати бўлажак ўйин учун превьюни тақдим этди.

Айни дамда "Насаф" жамоаси Ўзбекистон чемпионатида 4-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 17 та ўйин ўтказган бўлиб, унда Бердиев шогирдлари 8 марта ғалаба қозонган, 6 марта дуранг ўйнаган ва 3 маротаба рақибларига имкониятни бой берган. Тўплар фарқи - 19:11

Охирги 5 учрашув:

СУРХОН:

29 июль, Cоcа Cоlа Суперлига. ОКМК - Сурхон - 2:3 (Силванус Нимели, Асадбек Каримов - 2)

4 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Андижон - Сурхон - 0:0

12 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Сурхон - Турон - 1:0 (Силванус Нимели)

16 август, Ўзбекистон Кубоги. Бунёдкор - Сурхон - 2:3 (Жаҳонгир Абдусаломов - 2, Асадбек Каримов)

20 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Бухоро - Сурхон - 1:1 (Жаҳонгир Абдусаломов)

НАСАФ:

5 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Турон - Насаф - 1:0

10 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Насаф - Бухоро - 1:0 (Алибек Давронов)

15 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Насаф - Пахтакор - 0:0

19 август, Cоcа Cоlа Суперлига. Насаф - Қизилқум - 0:0

24 август, Ўзбекистон Суперкубоги. Пахтакор - Насаф - 1:2 (Ойбек Бозоров, Марко Станоевич)

Ўзаро учрашувлар статистикаси

Эртанги беллашув Ўзбекистон чемпионати доирасидаги ўзаро 26-учрашувига айланади. Барча бўлиб ўтган 25 ўйинда “Насаф” 20 бор ғалабани қўлга киритди. Яна бир маротаба "Сурхон" ғалаба қозонган, 4 та ўйин эса дуранг якун топган.

Учрашув эртага, "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтади. Бошланиш вақти - 18:30

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Олға насаф
28/08/2023 14:53
Яхши ўйин бўлади. Насафга омад тилаймиз.
ишбобоев жума
28/08/2023 14:41
Эртага иккинчиси булади. Олга Сурхон.