"Сурхон арена"да алоҳида ВАР хонаси ташкил этилади
Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Суперлига учрашувларида фойдаланиб келаётган ВАР техникаси юк ташиш учун мўлжалланган машиналарга жойлаштирилган бўлиб, улар учрашув куни стадионга етиб келади. "Сурхон арена" фойдаланишга топширилса, масофа узоқлигидан келиб чиқиб, бу борада муаммолар юзага келиши мумкин.
Шундан келиб чиқиб, Ассоциация, Лига, Марказ ҳамда "Сурхон" ўртасида ўзаро келишувга эришилган бўлиб, унинг ёрдамида "Сурхон арена"нинг ўзида алоҳида ВАР хонаси ташкил этилади ва стадион учун алоҳида техника харид қилинади. Айни вақтда Ассоциация ҳамда Марказ янги техникани Ўзбекистонга олиб келиш устида ишламоқда. Бу хусусида ЎзПФЛ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Фикрлар