"Сурхон" ҳам йиғинни бошлади. ЦСКА клубига ижарага берилган дарвозабон қайтди
Термизнинг “Сурхон” клуби 15 июлдан ёзги йиғин машғулотларини бошлади.
Бош мураббий Анхель Лопес жамоасининг тайёргарлигига ўзи бошчилик қилмоқда.
Шунингдек, испаниялик янги қўшилган легионер – Рубен Санчес Перес ҳам “Сурхон” сафида машғулотларга киришди.
Бундан ташқари, клуб матбуот хизматининг хабар беришича, Тожикистоннинг ЦСКА клубида ижара асосида тўп сурган дарвозабон Азамат Аҳмедов яна “Сурхон”га қайтди.
Фикрлар