"Сурхон" клуби стадионининг замонавийлаштириш ишлари авжида! (Фото)

"Сурхон Арена" стадиони тубдан реконструкция қилинмоқда. У қуриб битказилгандан сўнг ОФК (Осиё футбол конфедерацияси) лицензиялаш стандартларига жавоб берадиган холга келтирилади.

IMG_20230511_174053_134

Бу ўзгаришлар Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти футболи ривожига салмоқли ҳисса қўшади ва айниқса ҳудуднинг ёш авлоди учун муҳим аҳамиятга эга бўлади.

Текширувдан сўнг стадионни замонавийлаштириш, томошабинлар ўриндиқларини, инфратузилмани, шу жумладан майсазор сифатини ва бошқа масалаларни такомиллаштириш бўйича режа тузилиб чиқилди.

IMG_20230511_174059_477

Иш жараёнида стадионнинг махсус ёритилиши FIFAнинг алоҳида тартибларига мувофиқ таъминланади.

Дастлабки қиймати 1,5 млн АҚШ доллари бўлган замонавийлаштириш жараёни "ERIELL Group" томонидан таьминланмоқда. Унинг Бошқарув раиси Бахтиёр Фозилов 2023 йилдан “Сурхон” профессионал футбол клубига раҳбарлик қилиб келмоқда.

IMG_20230511_175230_099

Бу йилги мавсумда “Сурхон” ПФК футболчилари Ўзбекистон Суперлигаси ва Ўзбекистон Кубоги ўйинларида юқори натижаларга эришдилар. Ҳозирда жамоа клуб тарихидаги энг яхши натижаларни кўрсатиб келмоқда.

Шу билан бир қаторда, кўплаб ёш сурхондарёлик футболчиларни жамлаб олган клуб Академияси ишларига алоҳида аҳамият берилмоқда.

Замонавийлаштириш жараёни ниҳоясига етгач, стадион сифатли ўйинларни ўтказиш учун керакли стандартларга жавоб бера олади ва яна кўплаб футбол мухлисларини уйига айланади.

 

Манба: "Сурхон" ПФК матбуот хизмати. 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!