“Сурхон” нигериялик легионерни ўз сафига қўшиб олди
Стивен Чинеду - Сурхон футболчиси. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Биз жамоамиздаги янги трансфер ҳақида маълум қиламиз. Жамоамиз сафига нигериялик легионер Стивен Чинеду қўшилди. У-26 ёшда ва ҳужумчи позициясида тўп суради. Чинеду билан 1+1 кўринишдаги шартнома имзоланди
Стивен Чинеду 2000 йилнинг 6 январида Нигерияда таваллуд топган. У марказий ҳужумчи позициясида ҳаракат қилади.
Ўйнаган клублари
2019–2021 — “Ҳайдук” (Хорватия), НК “Дугополе” (Хорватия)
2021/22 — “Динамо Сити” (Албания)
2022/23 — “Солин” (Хорватия)
2023–2025 — “Широки Брижег” (Босния ва Герсеговина)
2025 — “Раднички” (Сербия)
2025 — “Радник” Сурдулитса (Сербия)”, - дейилади сурхонликлар хабарида




Фикрлар