"Сурхон" ўйинчиси бошқа жамоага кетиш арафасида

  • 3 июль, 2022, 00:33
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Термизнинг “Сурхон” клуби айни пайтда “Насаф”га қарши учрашувга тайёргарлик кўряпти. Шундан сўнг, жамоа аъзолари қисқа муддатли таътилга чиқадилар.

Tecno

Таркибда айрим ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Масалан, яқинда сербиялик ҳужумчи Маркович клубни тарк этганди. Шунингдек, ярим ҳимоячи Зоҳир Пиримов ҳам “Сурхон”ни тарк этиш арафасида.

зохир

32 ёшли ярим ҳимоячи ҳозирча “Сурхон” сафида Суперлиганинг фақат иккита учрашувида захирадан майдонга тушди ва қолган пайт асосан захирада қолиб кетаётганди. Табиийки, бундай ҳолат футболчининг ўзига ҳам ёқмаслиги турган гап. Шу боис иккинчи даврани бошқа жамоада давом эттириши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!