"Сурхон" рақибларини энди "Динамо" стадионида қабул қилади

Аввалроқ "Сурхон" клуби раҳбарияти, Сурхондарё вилоят футбол ассоциацияси вакиллари ва вилоятнинг қатор ташкилотлари раҳбарлари, Лига мутахассислари "Сурхон" аренада бўлиб, унинг 2024 йилги мавсумда ишга туширилиши масаласини муҳокама қилганди. 

Айни вақтда клуб раҳбарияти "Сурхон" аренани пардозлаш, унга ВАР техникасини олиб келиш устида иш олиб бормоқда. Ўз навбатида Лига 2024 йилги мавсумнинг ўзида бир нечта учрашувни Термизда ўтказиш ва 2025 йилдан бошлаб барча учрашувларни мазкур аренада ўтказиш режаларини ишлаб чиқмоқда. 

Стадион билан боғлиқ таъмирлаш ишлари сабаб "Сурхон" бир неча мавсумни Тошкентда ўтказишга мажбур бўлди. Бу борада клуб раҳбарияти "Пахтакор" стадионидан фойдаланиб келаётганди. Бироқ эндиликда пойтахтдаги яна 2 та стадион Суперлига талабларига мослаштириш важи билан ёпилди. Шундан келиб чиқиб, "Сурхон" Термиздаги арена тўлиқ тайёр бўлгунига қадар бир нечта учрашувни Самарқанд шаҳридаги "Динамо" стадионида ўтказади.

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!