"Сурхон" собиқ футболчиларини қайтаряпти

“Сурхон” клуби Анхель Лопес бошчилигидаги машғулотларини давом эттиряпти. Кеча Тошкентда “Янгиер” жамоасига қарши назорат учрашуви ўтказилди. Ушбу баҳсда “Сурхон” 2:1 ҳисобида рақибидан устун келди. Мурод Бобожонов билан Иқбол Маликжоновнинг голлари ғалаба учун етарли бўлди.

Таркибдаги охирги ўзгаришларга келсак, “Сурхон” собиқ ўйинчиларини ортга қайтаряпти. Масалан, Зоҳир Пиримов билан Жавоҳир Соҳибов яна термизликлар сафига қайтган. Ўтган йили “Сурхон”да тўп сурган Мурод Бобожонов ҳам яна жамоасининг машғулотларига қўшилганини айтиш жоиз. Шу кунларда клуб янги ўйинчилар билан шартномалар имзолайди.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
SHAXBOZ BEKMURODOV
20/02/2022 13:00
Surxon klubiga omad tilayman,Xudo xoxlasa Voxa shanini munosib himoya qiladi.

NASAF muhlesi.