"Сурхон" Улуғбек Ҳошимов кетганини эълон қилди

Мавсум бошида “Нефтчи”дан “Сурхон”га қўшилган 23 ёшли ҳужумчи Улуғбек Ҳошимов мавсумнинг иккинчи қисмини яна бошқа жамоада давом эттиради. Боиси, у “Сурхон” билан хайрлашди. Бу хусусида клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Биринчи даврада Улуғбек термизликлар таркибида Суперлигада 11 та учрашувда майдонга тушиб 1 та гол урди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
ишбобоев жума
17/07/2024 13:28
Афсус,яхши уйинчи эди.