Светлана Осипова: Ўзбекистон терма жамоаси ва ассоциация раҳбариятига миннатдорчилик билдираман
Хабарингиз бор, Хитойнинг Ухань шаҳрида VII Бутунжаҳон армия ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада қатнашиб, олтин медални қўлга киритган Светлана Осипова Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизматига интервью берди.
"Бутунжаҳон армия ўйинлари бизнинг терма жамоа учун омадли ўтди. Бизнинг таэквондочилар бу мусобақада биринчи ўринни олишганини эшитиб жуда хурсанд бўлдик. Бундан ташқари энг яхши мураббий сифатида бизнинг мураббий тан олингани Ўзбекистон таэквондо WT ассоциациясига ёқимли хушхабар бўлди деб ўйлайман. Ушбу натижалар қўлга киритилишида Ўзбекистон терма жамоаси ва ассоциация раҳбариятига миннатдорчилик билдираман", - деди Бутунжаҳон армия ўйинлари чемпиони Светлана Осипова.
Манба: Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати
Фикрлар