Светлана Радзивил Дохадаги "Бриллиант лига" босқичида қатнашади

Эртага Қатар пойтахти Доха шаҳрида енгил атлетика бўйича мавсумнинг нуфузли мусобақаларидан бири бўлмиш “Бриллиант лига” турнири старт олади. Мазкур мусобақада терма жамоамиз вакили Светлана Радзивил ҳам иштирок этади. Радзивил қатнашадиган баландликка сакраш секторида 9 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс олиб бориши белгилаб қўйилган. Эътиборингизга “Бриллиант лига”нинг бу мавсум учун тузилган тақвимини ҳавола қиламиз:
3 май - Доха (Қатар)
18 май – Шанхай (Хитой)
30 май - Стокгольм (Швеция)
6 июн - Рим (Италия)
13 июн - Осло (Норвегия)
16 июн - Работ (Марокаш)
30 июнь - Стэнфорд (АҚШ)
5 июль - Лозанна (Швейцария)
12 июль - Монако (Монако)
20-21 июль - Лондон (Буюк Британия)
18 август - Бирмингем (Буюк Британия)
24 август - Париж (Франция)
29 август - Цюрих (Швейцария)
6 сентябрь - Брюссель (Бельгия)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!