Асосий мазмунга ўтиш

Табататзе учун “Навбаҳор” неча пул таклиф этди?

Грузиялик ҳужумчи “Нефтчи”ни бошқа бир водий клубига алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик

SPORTS.uz сайти журналисти Яҳёхўжа Улуғхўжаевнинг маълум қилишича, “Нефтчи” ва “Навбаҳор” ўртасида Тома Табататзе трансфери амалга ошиш арафасида. Унга кўра, наманганликлар 1,4 миллиард сўм сарфлашига кутилмоқда:

“Тома Табататзе масаласи анча қизғин тус олмоқда. Водийнинг икки қарама-қарши клублари ўртаисдаги чинакам трансфер содир бўлиши арафасида. Фарғоналиклар Тома Табататзе учун 1,4 миллиард сўм сўрамоқда. “Навбаҳор” грузиялик форвардга 700 миллион сўм таклиф этган. Катта эҳтимол билан, бугун ушбу трансфер масаласига ойдинлик киритилади. Кузатамиз.”

Эслатиб ўтамиз, бир неча кун аввал грузиялик ҳужумчи “Нефтчи”ни бошқа бир водий клубига алмаштирмоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.

Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ