Таэквондо WT. Бугун 3 нафар ҳамюртимиз жаҳон чемпионатида даянга чиқади

Дунё биринчилигининг бугунги кун баҳсларида Ўзбекистон терма жамоасининг 3 нафар таеквондочиси медаллар учун кураш олиб боради. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

Унда йигитларимиздан Жасур Жайсунов (-74 кг) ҳамда Марат Мавлонов (+87 кг), қизларимиздан Светлана Осипова (+73 кг) нинг чиқишига гувоҳ бўламиз. Уларнинг мусобақадаги илк рақиблари:

-74 кг: Жасур Жайсунов – Эванс Одоур (Кения)
+87 кг: Марат Мавлонов – Мозес Обара (Кения)
+73 кг: Светлана Осипова – Катерин Родригез (Доминикан) / Алёна Вияна (АҚШ)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!