Таэквондо WT. Жаҳон чемпионатида тарихий натижа қайд этган терма жамоамиз аъзолари тантанали кутиб олинди (ФОТО)
Аввал хабар берганимиздек, таэквондо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Мексикада ўтган жаҳон чемпионатида 1 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза, жами 4 та медалга сазовор бўлишди.
Терма жамоамиз аъзолари бугун юртимизга қайтиб келишди. Уларни Тошкент халқаро аэропортида Спортни ривожлантириш вазири ўринбосари Ш.Махмудов, Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон таэквондо федерацияси масъуллари тантанали кутиб олди.
Қуйида совриндор спортчиларимизни яна бир бор эслатиб ўтамиз:
Олтин медаль:
+73 кг: Светлана Осипова
Кумуш медаль:
-63 кг: Нияз Пулатов
Бронза медаль:
-87 кг: Никита Рафалович
-62 кг: Феруза Содиқова
Фикрлар