Таэквондо WT. Олти нафар таэквондочимиз жаҳон рейтингининг кучли ўнлигида

Бутунжаҳон таэквондо федерацияси якуний Гран-придан сўнг спортчиларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо федерацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

2022 йил якунига кўра, Ўзбекистон терма жамоасининг 6 нафар вакили ўз вазн тоифасида кучли ўнликдан ўрин олган. Бу йил +73 кг вазн тоифасида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган Светлана Осипова 2-поғонага кўтарилди. Шунингдек, Нияз Пулатов, Улуғбек Рашитов ва Феруза Содиқова тўртинчи ўриндан жой олган. Фаолиятида қисқа танаффус олган Чарос Қаюмова ҳозирча 12-ўринда қаторда турибди. Батафсил:

Эркаклар, -54 кг:
1. Юшуаи Линг (Хитой) – 203.20 очко ...
4. Нияз Пулатов (Ўзбекистон) – 147.32

-68 кг:
1. Брэдли Синден (Буюк Британия) – 382.77 ...
4. Улуғбек Рашитов (Ўзбекистон) – 241.86

-80 кг:
1. Сеиф Эйсса (Миср) – 297.34 ...
10. Шуҳрат Салаев (Ўзбекистон) – 168.70

-87 кг:
1. Икаро Соарес (Бразилия) – 204.38 ...
10. Никита Рафалович (Ўзбекистон) – 112.00

Аёллар, -57 кг:
1. Зонгши Луо (Хитой) – 474.86 ...
12. Чарос Қаюмова (Ўзбекистон) – 115.36

-62 кг:
1. Сара Шари (Бельгия) – 250.54 ...
4. Феруза Содиқова (Ўзбекистон) – 167.81

+73 кг:
1. Бьянка Кук (Буюк Британия) – 297.60
2. Светлана Осипова (Ўзбекистон) – 277.46

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!