Таэквондо WT. Ўзбекистон терма жамоасининг жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби эълон қилинди

Таэквондо WT мухлислари интиқиб кутаётганган жаҳон чемпионати яқинлашиб келмоқда. 3 йиллик танаффусдан сўнг ўтказиладиган дунё биринчилигига бу йил Мексиканинг Гвадалахара шаҳри 13-20 ноябрь кунлари мезбонлик қилади. Мусобақа Париж-2024 Олимпиадаси рейтинги учун ғолибга 140 очко тақдим қилиши унга бўлган қизиқишни янада оширмоқда. 

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, терма жамоамиз мураббийлар штаби мазкур чемпионатда иштирок этадиган таркибни эълон қилди. Унда Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони Улуғбек Рашитов, Олимпиада иштирокчилари Никита Рафалович, Светлана Осипова каби номдор спортчилар қаторида янги номларни ҳам учратиш мумкин. Жамоанинг тўлиқ таркиби қуйидагича: 

-54 кг: Жаҳонгир Худойберидев

-58 кг: Амир Тўраев

-63 кг: Нияз Пулатов

-68 кг: Улуғбек Рашитов

-74 кг: Жасур Жайсунов

-80 кг: Шуҳрат Салаев

-87 кг: Никита Рафалович

+87 кг: Марат Мавлонов

-46 кг: Зуҳра Тожиматова

-49 кг: Зарнигор Ҳусниддинова 

-53 кг: Ситора Эргашева

-57 кг: Мадина Мирбзалова

-62 кг: Феруза Содиқова

-67 кг: Озода Собиржонова

-73 кг: Саодат Алиева 

+73 кг: Светлана Осипова

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!