Таэквондо WT. Қўқонда Ўзбекистон чемпионати бошланди

  • 15 Dec 16:09
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Olimpics
CHERY AUTO

Бугун Қўқон шаҳрида таеквондо WТ бўйича Ўзбекистон чемпионатига старт берилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Tecno

Ушбу мусобақада юртимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган 600 нафарга яқин таеквондо усталари ғолиблик учун кураш олиб боришади.


Эркаклар: (-54кг, -58кг, -63кг, -68кг, -74кг, -80кг, -87кг, +87кг)

Аёллар: (-46кг, -49кг, -53кг, -57кг, -62кг, -67кг, -73кг, +73кг).

Регламентга кўра, бугун пумсе бўйича беллашувлар ўтказилади. 16-18 декабрь кунлари эса кюрёги йўналишидаги жангларга гувоҳ бўламиз. Мухлислар мазкур чемпионат давомида Жасур Жайсунов, Шаҳбоз Тусматов, Феруза Содиқова, Мадинабону Маннопова, Динорахон Мамадибрагимова каби номдор спортчиларнинг чиқишига гувоҳ бўлишади. Терма жамоанинг бошқа етакчилари эса йил бошида ўтадиган халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўришаётгани сабабли мусобақани ўтказиб юборишади.

Comments

You must be logged in to commet!