Таэквондо WT. Терма жамоамиз "Turkish Open" халқаро турнирига жўнаб кетди
6-9 июль кунлари Туркия пойтахти Анқара шаҳрида таэквондо WТ бўйича "Turkish Open" халқаро турнири бўлиб ўтади. Мазкур мусобақа G2 таснифида ўтказилади, унда ғолибликни қўлга киритган спортчилар Париж-2024 Олимпия ўйинлари йўлида 20 рейтинг очкосига эга бўлади. Мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Анқара шаҳрига йўл олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциацияси матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.
Мураббийлар штаби мазкур турнир учун 11 нафар спортчини танлаб олди. Таркибдан ўтган йилги "Turkish Open" ғолиблари Никита Рафалович ва Мадинабону Маннопова ҳам ўрин олган. Қуйида ушбу мусобақада иштирок этувчи Ўзбекистон терма жамоасининг тўлиқ таркиби билан танишиб олишингиз мумкин:
Эркаклар:
-54 кг: Омонжон Отажонов
-68 кг: Диёрбек Тўхлибоев ва Нажмиддин Қосимхўжаев
-74 кг: Жасур Жайсунов
+87 кг: Никита Рафалович
Аёллар:
-49 кг: Мадинабону Маннопова
-53 кг: Чарос Қаюмова ҳамда Ситора Эргашева
-57 кг: Мадина Мирабзалова
-67 кг: Феруза Содиқова ҳамда Озода Собиржонова
Эслатиб ўтамиз, ҳамюртларимиз ўтган йилги "Turkish Open" мусобақасида 6 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритишган эди.
Фикрлар