Таэквондочиларимиз "Moscow Grand-Prix Final" мусобақасига йўл олишмоқда

6-7 декабрь кунлари Россияда таэквондо бўйича "Moscow Grand-Prix Final" мусобақаси бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли мусобақада ўзбекистонлик икки нафар таэквондочи иштирок этади.

Бугун соат 12:55да вакилларимиз Тошкент-Москва йўналиши бўйича Россия пойтахтига учиб кетишади.

Москва Гран-присида иштирок этадиган спортчиларимиз:

-67 кг Турсунқулова Нигора
-80 кг Рафалович Никита

Мураббийлар штаби:

Ким Жин Юнг - хорижий мураббий
Хван Дмитрий - катта мураббий
Рафалович Максим - мураббий
Ли Павел - шифокор

Москва-2019 Гран-присида ким қанча рейтинг очко ишлаб олади:

1-ўрин - 80
2-ўрин - 48
3-ўрин - 28,8
5-ўрин - 17,28
9-ўрин - 12,10
17-ўрин - 8,47

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!