Қозоғистонда таэквондо (WT) бўйича катталар, ёшлар ва болалар ўртасида ўтказилган "Райимбек Батир" мусобакасида мамлакатимиз шарафини "Торнадо" спорт клуби аъзолари муносиб ҳимоя қилди.
Дунёнинг ўнга яқин давлатидан келган 1 минг 500 нафар таэквондочилар ўртасида ўтган турнирда ҳамюртларимиз 25 та медални қўлга киритди.
Катталар ўртасида ўтган беллашувларда даянга чиққан Жасур Мавлонов ва Саидолим Қосимов ўз вазн тоифаларида кумуш медални қўлга киритган бўлса, Нафосат Раҳимжонова бронза медали билан тақдирланди.
Кескин ва муросасиз ўтган ёшлар ўртасидаги баҳсларда 59 килограммгача вазнда мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Нозима Раҳимжонова финалга қадар барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди.
Шунингдек, болалар ўртасида жамоавий спарринг йуналишида спортчиларимизга тенг келадигани топилмади. Улар барча рақиблари устидан зафар қучиб, якунда 21 та олтин медаль жамғарган ҳолда умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.
Фикрлар