“Тамбов” Жалолиддиновга имконият беришга тайёр!

Жасур Жалолиддиновнинг манфаатларини ҳимоя қилаётган Юрий Белоус ўзбекистонлик легионер “Тамбов” клубида қолмаслигини ва унга хориждан таклифлар бўлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Энди тамбовликлар бош мураббийи Сергей Первушин ҳамюртимизнинг жамоада жойини топиши учун унга имконият тақдим этишини билдирди.

- Жалолиддинов мавсум қизғин паллага кирган пайтда, жиддий ўйинларга тайёр бўлмаган ҳолда келди. У “Локомотив”да ўйин амалиётига эга бўлмаган эди.  Жасур спорт формасини тиклаб олганида биз ўта муҳим учрашувларни ўтказаётгандик. Бу жараёнда асосий эътиборни тажрибали футболчиларга қаратгандик, ва ҳар бир тўқнашув биз учун охирги ўйиндай бўлди.

Шунинг учун ёш футболчини дарров “олов ичига” ташлашга жазм қилмадик. У жуда иқтидорли йигит, тўп билан яхши ишлайди ва у янада ўсишига ишонч бор. Жасур тақдир синовларига дуч келган бола бўлгани учун ҳам унга чин дилдан ёрдам беришни хоҳлаймиз. Биз унга имконият беришга тайёрмиз, - деди Сершей Первушин.

Жалолиддинов “Тамбов”да қолмаслиги аниқ, унга хориждан таклиф бор!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!