Тан олган марднинг иши: Энрике барчасидан рози
Луис Энрике Испания терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиққанига муносабат билдирди.
"Тўрт йил тезда ўтиб кетди. Мени икки марта мураббий этиб тайинлаганларга раҳмат айтишим мумкин. Федерациянинг барча ходимларига, ўзини намунали тутган ва ғояга содиқ қолган барча футболчиларга раҳмат.
Кечирасиз, мен жамоа учун кўп нарсалар қила олмадим. Футболчилар ва мураббийлар манфаати учун тинимсиз меҳнат қилаётган барча ёрдамчи ходимларга раҳмат.
Бизни доим қўллаб-қувватлаган мухлисларга энг қийин дамларда ёнимизда тургани учун ташаккур. Хайрлашиш вақти келди.
Энди терма жамоага ҳар томонлама ёрдам керак - Луис де ла Фуэнте барча мақсадларга эришиш учун зарур. Олға, Испания! - деб ёзди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, Энрике жамоаси ЖЧ нимчорак финалида Марокашга пенальтилар сериясида имкониятни бой берган эди.
Фикрлар