Таниқли агент Шомуродов ҳақида: Келинг, хотиржам муносабатда бўлайлик

Таниқли футбол агенти Марко Трабукки Элдор Шомуродовнинг "Женоа"га трансферини нимага танқид қилганлигини маълум қилди.

"Мен бу трансферни танқид қилмаган эдим. У "Женоа"даги дебютини яхши бошлай олмади. Кейин 2-3 та яхши ўйин ўтказди. Энди эса, бу менинг шарофатим билан бўлган, дея оламан. Элдорни Россияда ҳам танқид қилишган эди. У "Ростов"да бир йил давомида гол киритмагани учун шундай деган эдим. Аммо, келинг, хотиржам бўлайлик. Шомуродов Италияда иккита гол киритди холос. Шундай бўлсада, унга топ-клублардан таклифлар бор эканлигини ўқидим.

Хотиржам муносабатда бўлиш керак. Элдор янги мураббий билан 5-6 та муваффақиятли ўйин ўтказди. Кўп вазиятларни кўкка совурди ва бу борадаги кўрсаткич жуда паст. Лекин, жамоавий ўйин ва ижобий кўрсаткичлар борасида менда эътироз йўқ. Буни "Женоа"нинг сўнгги натижаларига қараб ҳам кўриш мумкин. Шуни унутмаслик керакки, гап икки ҳафта олдин қуйи лигага тушиб кетадиган зонада бўлган "Женоа" ҳақида кетяпти.

10 йил олдин ЦСКАдан Красич деган фамилияли иқтидор эгаси "Ювентус"га ўтганини қўрқинч билан эслайман. У дастлабки 3-4 ой давомида мухлислар ёқимтойи бўлган эди. Милошда тезлик ҳам, дриблинг ҳам бор эди. Мен ўшанда барчага бу ажойиб келишув бўлганлигин айтган эдим. Ҳозир эса, мухлислар буни "Ювентус"нинг сўнгги 60 йилдаги энг ёмон трансферларидан бири сифатида эслашади", - деди Трабукки.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!