Таниқли мутахассис АПЛнинг кучли тўртлигидан қайси жамоалар ўрин эгаллашини тахмин қилди
"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси Гари Невилл Англия Премьер лигасида кучли 4-ўринни эгаллаши мумкин бўлган жамоалар борасида ўз тахминларини билдирди.
“Менимча, “Манчестер Сити”, “Ливерпуль” ва “Тоттенхем” кучли тўртликдан аниқ жой олишади. Кейинги ўрин учун эса "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" каби жамоалар кураш олиб бориши мумкин”, - деди инглиз мутахассиси “Sky Sports” нашрига берган интервьюсида.
Англия Премьер лигасининг дастлабки 6 туридан сўнг кучли тўртликни “Арсенал”, “Манчестер Сити”, “Тоттенхэм” ва “Брайтон” каби жамоалар банд қилишган.
“Ливерпуль” 10 очко билан 7-ўринда бормоқда. Мерсисайдликлардан юқорироқда эса “Манчестер Юнайтед” ва “Челси” ўрин олган.
Фикрлар