Танишинг. 17 яшар вундеркинд. Унинг трансфери 100 млн экан

“Арсенал” айни пайтда “Спортинг” шарафини ҳимоя қилаётган Жоэльсон Фернандешни Англияга олиб келмоқчи. Лондонликлар футболчининг агенти билан трансфер борасида гаплашиб олишди.

“Спортинг” 17 ёшли футболчисини осонликча қўйиб юбормоқчи эмас. Гарчи Фернандешнинг яна икки йиллик шартномаси бўлса-да, клуб у билан узоқ муддатли янги битим имзолаб, ярим ҳимоячининг товон пулини 100 миллион евро қилиб белгилашга қарор қилган.

Фернандеш “Спортинг”ни ёшлар жамоасида 28 та учрашув ўтказиб, 5 гол ва 2 та голли пас муаллифи бўлди.

Норманн МЮга ўтишдан кўра, Шомуродов билан тўп суришни маъқуллади

МЮ ҳужум чизиғи даҳшатли бўлади

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!