"Tata Steel Chess 2023": Бугун Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров 9-турда дона суради. Рақиблар ва турнир жадвали билан танишинг
Нидерландияда классик шахмат бўйича "Tata Steel Chess 2023" мусобасининг 9-тур баҳслари бўлиб ўтади.
Мастерс гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов ушбу босқичда германиялик Винсент Кеймерга қарши дона суради. Абдусатторов 8-тур якунларига кўра 6 очко билан жадвалда етакчилик қилмоқда.
Челенжерлар таснифида қатнашаётган Жавоҳир Синдаров эса америкалик Абхиманю Мишра билан ҳисоб-китоб қилади. Жавоҳир ҳозирда 5 очко билан 4-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар