"Tata Steel Chess-2023": Нодирбек Абдусатторов ва Жавоҳир Синдаров ўз гуруҳларида совриндор бўлди

  • 29 январь, 2023, 21:28
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Шахмат
CHERY AUTO
Нидерландияда бўлиб ўтган классик шахмат бўйича "Tata Steel Chess-2023" мусобақаси ҳамюртларимиз учун якунланди. 
 
Мастерс гуруҳида 13-турда нидерландиялик Жордан Ван Форестга қарши баҳс олиб борган Нодирбек Абдусатторов имкониятни бой берди. Шу тариқа Нодирбек 8 очко билан 2-ўринни қўлга киритди. 8,5 очко жамғарган мезбон шахматчи Аниш Гири чемпионликка сазовор бўлди. Қолаверса, Нодирбек билан бир хил очко жамғарган Магнус Карслен ҳам ҳамюртимиз билан биргаликда 2-ўринни эгаллайдиган бўлди.
 
Челенжер таснифида иштирок этган ҳамюртимиз Жавоҳир Синдаров 13-турда яна бир мезбон шахматчи Томас Бердсенни мағлуб этиб, очколари сонини 8,5 га етказди. Ушбу натижа орқали Жавоҳир ўз гуруҳида 3-ўринни қўлга киритди. 
 
Челенжер таснифида чемпионлик 10 очко билан германиялик Александр Донченкога насиб этган бўлса, туркиялик Мустафа Йилмаз 9 очко билан 2-поғонани банд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!