“Tata Steel Chess-2023”: Нодирбек ва Жаҳовирда дуранг, турнир жадвалида вазият қандай?

Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли мусобақанинг 10-тури якунига етди. Маълумки, Нодирбек Абдусатторов мастерс гуруҳидаги ажойиб иштироки билан барчанинг диққат-марказида бўлиб турибди. Ушбу турда у асосий рақибларидан бири хитойлик Динг Лирен билан муроса кўчасини танлади. 10-турдан кейин Абдусатторов 7 очко билан ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда.
 
1_4
 
Челленжерлар гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдаров ҳам бу гал дуранг қайд этди. Мезбон Эрвин ЛʼАми билан кечган беллашувдан сўнг Синдоров 6.5 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди.
 
2_4
 
Бугун мусобақа доирасида дам олиш куни ҳисобланади. Баҳслар 27 январдан бошлаб давом эттирилади

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!