"Tata Steel Chess 2023": Нодирбек ва Жавоҳир 12-тур ўйинини ўтказди

Нидерландиянинг Вейк-ан-Зе шаҳрида шахмат бўйича "Tata Steel Chess 2023" мусобасининг 12-тур баҳслари бўлиб ўтди. 
 
Мастерс гуруҳида иштирок этаётган Нодирбек Абдусатторов ушбу турда АҚШ вакили Уэсли Сога қарши дона суриб, дуранг қайд этди. Нодирбек 8 очко билан ҳамон етакчилик қилмоқда.
 
Челенжерлар таснифида эса Жавоҳир Синдаров эронлик Амин Табатаэл билан тўқнаш келиб муроса йўлини танлади. Жавоҳир 7,5 очко билан ўз гуруҳида 3-ўринда бормоқда.
 
29 январь куни турнирнинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтади ва ғолиб номига ойдинлик киритилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!