Тайсон Фьюри Энтони Жошуага қарши жангга тайёргарликни бошлади

  • 26.08.2026 23:43
  • Javohir Malikov
  • 0
  • Бокс
Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Икки британиялик – Тайсон Фьюри (36-2-1, 25 KO) ва Энтони Жошуа (30-4, 27 KO) ўртасидаги катта тўқнашув ҳали расман эълон қилинмади. Шунга қарамай, "Лўлилар қироли" вақтни бой бермасдан, жангга ҳозирликни бошлаб юбормоқда. Икки карра собиқ чемпион кўпинча Испания ёки Таиландда йиғин ўтказарди, бу сафар эса АҚШнинг Майами шаҳрини танлади. Фьюри асосий тайёргарлик босқичини айнан шу ерда ўтказишни режалаштирган. 

"Ишончим комил, бу жанг охир-оқибат албатта бўлиб ўтади ва Турки Ал аш-Шайх яқин орада уни расман эълон қилади. Биламан, Matchroom томонидан ҳам, Жошуанинг ўзи томонидан ҳам шартнома бўйича айрим саволлар бўлган. Лекин ўйлайманки, бу масалалар ижобий ҳал этилади

Тайсон мазкур баҳсга тайёргарликни Майамида бошлаб юборган. Ҳар икки боксчи учрашувни „Уэмбли“ стадионида ўтказишни истаган эди. Лекин тарих шуни кўрсатадики, энг шов-шувли жанглар — масалан, Форман билан Али тўқнашуви ёки Алининг Фрейзерга қарши учинчи жанги — баъзан боксчилар ёки мухлислар кўришни хоҳлаган ареналарда эмас, бошқа жойларда ўтган. Баъзан шароит шуни тақозо қилган", — деди Тайсоннинг промоутери Фрэнк Уоррен.

Маълумот учун, Фьюри ва Жошуа қарама-қаршилиги 20 ноябрь куни бўлиб ўтиши кутилмоқда.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!