Тайсон Фьюри ва Диллиан Уайт илк бор юзма-юз келди (видео)

  • 20.04.2022 20:54
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Бокс

23 апрель куни Лондондаги "Уэмбли" аренаси катта профессионал бокс оқшомига мезбонлик қилади. Унда оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри мажбурий даъвогар Диллиан Уайтга қарши жанг ўтказади. Ушбу икки британиялик боксчилар ўртасидаги тўқнашувни бевосита аренадан кузатиш учун 94 мингга яқин томошабинлар ташрифи кутилмоқда. 

Мазкур баҳс олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда жангчилар илк бор "face to face" маросимида иштирок этди. Қизиқарли жиҳати шундаки, боксчиларни жамоа аъзолари ўзаро гап талаша бошлаганида Фьюри ва Уайт уларни тинчлантирган ҳолда ҳотиржам бўлишга чорлади ва ҳар иккала боксчилар ўзаро бир бирига нисбатан ҳурматда бўлишди.

VID_20220420_202804_419

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!