Тайсон Фьюрининг Баҳодир Жалолов борасидаги фикри қандай?
Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифасида WBC чемпиони Тайсон Фьюри навбатдаги интервьюсида юртдошимиз Баҳодир Жалолов ҳақида ҳам сўз юритди.
"У ҳаваскор боксда жуда яхши тарбия қилинган. Қолаверса, ҳаваскор йўналишда кўп жанглар ўтказгани ва халқаро турнирларда ҳам жуда кўп иштирок этганидан хабардорман. Яқинда, бир-икки жангининг видеотасвирни кўрдим, у жуда катта кўринишга эга бўлиши баробарида худди бокс тушишни яхши ўзлаштиргандек, кўринди. Мен ҳар доим таъкидлайман, европаликлар ҳеч қачон бокс борасида туғма истеъдод эгалари бўлмаган, лекин улар бунга тиришқоқлик ва куч билан эришади. Америкаликларда эса, катта маҳорат шаклланган, Европа вакиллари улардан ортда қолмасликка ҳаракат қилади. Мен ҳар икки майдонда ўзимни эркин ҳис қиламан. Умид қиламанки, шу йигитлардан (Баҳодир Жалолов билан бирга бир қатор оғир вазндаги ёш боксчиларни назарда тутмоқда) бир нечтаси "Лўлилар қироли" натижаларини такрорлаши мумкин", - деди Фьюри.
Фикрлар