Тчуамени Моуриньога керак эмас
"Реал" жамоасида тўп суриб келаётган француз ярим ҳимоячиси Орельен Тчуамени янги бош мураббий Жозе Моуриньо режаларида ўрин эгалламаслиги мумкин. Бу ҳақда футбол оламида инсайдерлик маълумотлари билан танилган Николо Скира хабар берди.
Манбага кўра, мадридликлар 26 ёшли футболчини ёзги трансфер ойнасида сотиш эҳтимолини кўриб чиқмоқда. Аввалроқ Тчуаменига "Манчестер Юнайтед" клуби жиддий қизиқиш билдиргани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган эди.
Ўтган мавсумда Тчуамени "Реал" таркибида барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 49 та ўйинда майдонга тушди, икки бор рақиб дарвозасини ишғол этди ва яна икки марта голли узатма муаллифига айланди.
Transfermarkt портали мутахассислари француз ярим ҳимоячисининг бозор қийматини 70 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар