Тедди Атлас: "Мазкур UFC чемпиони катта боксчилар билан ҳам жанг қила олади"
Америкалик бокс бўйича мураббий, 68 ёшли Тедди Атласнинг айтишича, UFC чемпиони Шон О'Мэлли боксда ҳам энг юқори савияда рақобатлашиш имкониятига эга.
“Шон катта боксчилар билан ҳам жанг қила олади. Чунки унда бу учун етарлича рефлекс, инстинкт ва истеъдод бор. Оёқда ҳам ажойиб ишлайди, вазиятларни яхши ўқийди. Оёқ-қўлларининг узунлиги исталган рақибни масофада ушлаш ҳамда тузоқ қўйишга имкон яратади. Аммо О'Мэллига Жервонта Дэвисга қарши жанг қилишни тавсия этмайман. Райан Гарсия билан баҳс яхшироқ. Чунки Девис кўп қиррали. У билан жанг қилишда жуда кўп омилларни ҳисобга олиш керак. Жервонта биринчи, балки иккинчи рақамда ўйнаши мумкин. У нафақат кўп қиррали, балки изчил ҳамдир. Гарсияда эса барқарорлик йўқ”, – деди Атлас You Tube подкастида.
Эслатиб ўтамиз, О'Мэлли(18-1-1 N/C) навбатдаги жангини Мераб Двалишвили(17-4) билан ўтказади. Мазкур тўқнашув 15 сентабрь куни "UFC 306" турнирида бўлиб ўтади.
SPORTS.uz'нинг Facebook'даги саҳифасига аъзо бўлинг!
Фикрлар