Темур Кападзе: "Биз ҳар қандай жамоага рақобат туғдира оламиз"

Бугун соат 20:00 да Қатар U-23 ҳамда Ўзбекистон U-23 терма жамоалари ўртасида беллашув бўлиб ўтади. Мазкур баҳс олдидан Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Темур Кападзе беллашув олдидан қисқача ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Футболда очилиш ўйини доим қийин бўлиб келган. Туркманистонга қарши баҳс осон ўтмаслигини билардик. 

Қатар билан ўйинга тайёргарлик кўриш учун кам вақт бўлди. Биринчи ўйиндаги ғалабадан кўнглим тўлди, йигитлардан мамнунман. 

Қатар Эрон билан дуранг ўйнагани уларнинг жиддий рақиб эканини англатади. Машғулотларда вазиятлардан унумли фойдаланиш борасида ишлаяпмиз. 

Биз ҳар қандай жамоага рақобат туғдира оламиз. Бироқ бунинг учун ўйин сифатини яхшилаб боришимиз талаб этилади", - деди мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!