Темур Кападзе: "Ҳозирги таркибимиз Қатардан кучли"

  • 09 Jun 18:48
  • Jahongir Inomjonov
  • 1
  • Football
CHERY AUTO

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги ЎЗбекистон - Қатар беллашув олдидан терма жамоамиз бош мураббийи Темур Кападзе ва жамоа сардори Элдор Шомуродов матбуот анжуманида иштирок этди.

Tecno

- Биринчи навбатда барчани ғалаба билан табриклаймиз. Эртага бизни яна бир муҳим баҳс кутмоқда. Ушбу беллашувда ҳам яхши натижага эришиб, саралашни ажойиб натижалар билан якунлашга ҳаракат қиламиз.

- Жамоада кайфият яхши. Жароҳатлар ҳар доим бўлиб туради. Эртанги ўйинда бу омиллар таъсир ўтказмайди деган умиддамиз.

- Остон Ўрунов ва Отабек Шукуровда  жароҳатлар бор. Ҳолатга қараймиз, агар Шукуровнинг ҳолати яхши бўлса, у майдонга тушиши мумкин.

- Биз кутган натижамизга эришдик, бироқ ҳар бир баҳсда босим бўлади. Шунинг учун эртанги беллашувни яхши натижа билан якунлашга ва ушбу байрамни мухлислар билан биргаликда нишонлашга қўлдан келганча ҳаракат қиламиз.

- Жамоадаги ҳозирги схема анча муддатдан бери шаклланиб келган. Баъзи бир қисмларга ўзгартириш киритдик,  камчиликларни тўлдирдик ва қийин вазиятдан чиқиб кета олдик.

- Қатарга қарши сўнгги беллашувлар жамоага қийинчилик туғдирди. Жумладан, Осиё кубоги ва саралаш доирасининг биринчи даврасида жамоамиз рақибларга имкониятни бой берди. Бироқ, ишонч билан айта оламанки ҳозирги жамоа Қатардан кучли.

 

 

Comments

You must be logged in to commet!
Bobur Xoʼjayev
09/06/2025 21:54
Oldin boshqalar oʻynaganmidi