Темур Кападзега қаерлардан таклифлар бўляпти? Терма жамоага нима етишмади? Кападзе жавоб берди

Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси "Париж-2024" мусобақаси билан хайрлашди. Вакилларимиз "C" гуруҳида сўнгги поғонани банд этди. 

Қуйида Темур Кападзенинг турнирдан кейин билдирган фикрлари билан танишиб чиқишингиз мумкин: 

- Аввало, бутун турнир давомида бизни охиригача қўллаб турган мухлисларимизга раҳмат айтаман. Натижалар учун эса бутун халқимиздан узур сўраймиз. Биз ҳар бир учрашувда майдонга ғалаба учун чиқдик. Бу орқали барчани хурсанд қилишни мақсад қилгандик. 

- Бизга қаердадир омад, тажриба ва маҳорат етишмади. Ўйинларга тайёрланиш жараёнида ҳам ташқи тарафлама, ҳам ички тарафлама муаммоларга дуч келдик. Бу ҳам ўз таъсирини ўтказмасдан қолмади. Ўйиндан-ўйинга тикланишга улгурмадик. Тақвим зич эди.

- 3 та ўйинда ҳам ҳеч бир рақибларимиздан ўйин бобида қолишмадик. Аммо тўп дарвозага киришни истамади. Яъни омад ҳам биздан очиқчасига юз ўгирди.

- Турнир умумий олганда бизга катта тажриба мактаби вазифасини бажариб берди. Биз бутун турнир давомида қандайдир ҳаяжон билан ва катта босим остида ҳаракат қилдик.

- Ёши катта футболчилар хизматидан тўлиқ фойдаландик. Сабаби, биз уларни фойдаси тегишига ишониб, таркибга жалб этдик. Аввало учаласига ҳам келгани учун раҳмат. Озми-кўпми барибир ҳиссаларини қўша олишди. Лекин барибир вақт масаласи панд бериб қўйди.

- Фаолиятимни айнан Суперлигада давом эттираманми ёки йўқ бу ҳали аниқ эмас. Нафақат маҳаллий балки, хорижий  жамоалардан ҳам чақирувлар бор. Таклифлар олдин ҳам бўлган. Лекин у пайтда ҳали олдимизда олимпиадага чиқиш вазифаси турган эди. Ҳозир эса футболдан бироз дам олмоқчиман. Сабаби, биз 4 йил давомида фақат Олимпиада лойиҳаси билан банд бўлдик. Бу эса анча-мунча чарчоқни келтириб чиқарди. Кейинчалик нима бўлишини эса вақт кўрсатади.

- Балки, яна ўқиб ўрганарман. Ўз устимда ишлайман албатта. Хорижга бориб, малакали мутахассислар қўл остида тажриба оширарман. Булар фақат ва фақат фойда келтиради.

- Аввало ҳаммага раҳмат. Турнир давомида ўзимиз учун керакли хулосаларни чиқардик. Кейинги мусобақаларга яна астойдил тайёргарлик кўриб, яхши маънода кучли бўлиб қайтамиз. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
Duvlan
01/08/2024 08:58
Хориждан ҳеч нарса ўргана олмийсан, яхшиси шу ердаги таклифни қабул қил.
. Oxunjon
31/07/2024 19:46
Xorijlik murabiydan ko'p va xo'p o'rganing iloji bo'lsa xorij kulublaridan qiziqish bo'lsa keting berda, rivojlanmaysiz