Темурдан шов-шувли ғалаба

Қозоғистонда "Челленжер" туркумига кирувчи "Capital Cup - 2016" халқаро турнирида ҳамюртимиз Темур Исмоилов кучли рақибларини бирин-кетин мусобақадан чиқариб юбормоқда.
 
Асосий тўр беллашувларига саралашдан қўшилган Темур Исмоилов дастлабки босқичда мезбонлар вакили Тимур Хабибулинни 6:2, 6:3 ҳисобида мағлуб этганди. Иккинчи даврада Темур учинчи рақамда сараланган россиялик Александр Кудрявцев билан беллашди.
 
Икки соатдан зиёд давом этган учрашувда ўзбек теннисчиси шов-шувли ғалабага эришди. Тажрибали рақибдан ҳайиқмай ўйнаган истеъдодли спортчимиз беллашувни 6:1, 4:6, 6:4 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди.
 
Темур Исмоилов ярим финалга чиқиш учун яна бир россиялик теннисчи Александр Бубликка қарши ўйнайди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!