Темурхўжа Абдуҳолиқов Қатарнинг
Ads

 

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси, Олий Лига–2016 мавсуми тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов ўз фаолиятини Қатарда давом эттиради.

Тажрибали ҳужумчи Қатар Юлдузлар Лигаси вакили "Ал-Сайлия" клуби билан бир ярим йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди.

Эслатиб ўтамиз, Қатар Юлдузлар Лигасида ўзбекистонлик футболчилардан Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”) ва Санжар Турсунов (“Ал-Харайтият”) тўп суради.